Beeline пойтахтнинг оммабоп масканларида юқори тезликдаги Wi-Fi тақдим этмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Beeline пойтахтнинг оммабоп масканларида юқори тезликдаги Wi-Fi тақдим этмоқда

Beeline пойтахтнинг оммабоп масканларида  юқори тезликдаги Wi-Fi тақдим этмоқда

Beeline пойтахтнинг оммабоп масканларида тезкор Wi-Fi қамрови доираси кенгайгани ҳақида хабар беради. Энди Beeline абонентлари бир соат мобайнида 0,99$ эвазига қуйидаги масканларда юқори тезликдаги Wi-Fi имкониятларидан фойдаланишлари мумкин:

- Brauhaus ресторани

- “Ёлки-Палки” трактири

- La Fleur кафеси (Darhon бизнес маркази)

- Darhon меҳмонхонаси

- Poytaxt савдо ва кўнгил-очар маркази

Воқеани шарҳлар экан, Unitel‘нинг тижорат директори Максим Ефремов шундай деди: “Биз абонентларга янада кўп қулайликлар ва юқори сифатли сервисни тақдим этган ҳолда мижозларга хизмат кўрсатишни ривожлантирмоқдамиз. Қулай ва юқори тезликдаги Интернет абонентларимиз орасида катта қизиқиш уйғотди, ва биз бу лойиҳани ривожлантиришни давом этамиз”.

Beeline‘нинг аввалдан тўлов тизими абонентлари Wi-Fi орқали Интернетга улана оладилар. Маблағ бевосита балансдан ечиб олинади. Wi-Fi‘дан фойдаланган пайтда балансдаги Мегабайтлар сарфланмайди. Тармоқ номи – Beeline Wi-Fi.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: Beeline

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru