“LinkedIn” 2014 йилнинг 25та асосий касбий малакаларни эълон қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

“LinkedIn” 2014 йилнинг 25та асосий касбий малакаларни эълон қилди

“LinkedIn” 2014 йилнинг 25та асосий касбий малакаларни эълон қилди

“LinkedIn” ижтимоий тармоғи 2014 йилнинг 25та энг долзарб касбий малакалари рўйхатини чоп этди. LAM’нинг ёзишича, бу рўйхатлар ҳам бутун дунё бўйича, ҳам алоҳида давлатлар (Австралия, Бразилия, Канада, Франция, Ҳиндистон, Нидерландия, ЖАР, БАА, Буюк Британия, АҚШ учун) миқёсида тузиб чиқилган.

Бу рўйхатнинг биринчи ўрнини маълумотларни статистик чуқурлаштирилган анализи эгаллади. Биринчи ўнталикка турли операцион тизимларни ўзаро боғлаш учун мўлжалланган дастур (боғловчи дастурий таъминот)нинг ишлаб чиқилиши, булутли технологиялар, тармоқ ва ахборот хавфсизлиги, SEO- ва SEM-олға суриш, бизнес-аналитика, мобиль ишланмалар, сайтларни ва фреймворкларни лойиҳалаш архитектураси, алгоритмларни яратиш ҳамда Python, Ruby ва Perl тилларида дастурлай олиш каби малакалари кирди.

“LinkedIn”нинг қайд этишича, 2014 йилда юқори ўринларга илмий, технологик, муҳандислик ва математик малакалар, ҳамда маълумотлар билан ишлаш, иккинчи тилни билиш ва интернет-маркетинг малакалари эгаллаган.

Бу рўйхатни тузиш учун ижтимоий тармоқ 330 млн аккаунтларни таҳлил қилиб чиқди ва улардан қайси бирларининг эгалари жорий йилда янги ишга таклиф қилингани ёки кирганини ойдинлаштириб олди (2014 йилнинг 1 январидан 1 декабригача бўлган муддатда).

Мутахассислар олинган маълумотларни бир неча категорияларга (мисол учун, iOS ва Android учун ишланмаларни мобиль ишланмалар категориясига) бирлаштирди.

Манба: Kun.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru