Месси ва Роналду: жаҳоннинг энг яхши икки футболчисидан қай бири технологиялардан фойдаланишда фаол? » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Месси ва Роналду: жаҳоннинг энг яхши икки футболчисидан қай бири технологиялардан фойдаланишда фаол?

Аргентиналик Лионель Месси ёки португалиялик Криштиану Роналду — жаҳоннинг энг кучли футболчиларидан қай бири зўрроқ, техник ҳаракатлари етукроқ ва тезроқ? Бу замонамизнинг энг кўп муҳокама қилинадиган, ечими йўқ, баъзан эса жанжалларга сабаб бўладиган саволларидан бири. Афтидан, бу саволнинг аниқ бир жавоби ҳеч қачон бўлмаса ҳам керак.

Бироқ Hi-Tech Mail.ru нашри Месси ва Роналду қарама-қаршилиги доирасида бошқа бир қизиқарли масала — уларнинг қай бири технологиялардан фойдаланишда фаол, деган саволга жавоб топди. Энг зўр футболчиларнинг қай бири ижтимоий тармоқларда фаолроқ? Замонавий смартфонлардан қанчалик фаол фойдаланади? Смарт-соат, фитнес-трекер ва бошқа замонавий қурилмаларга муносабати қандай?

Месси ва Роналду ўртасидаги бир неча қиёслаш раундлари давомида уларнинг ҳар бирига баллар ҳисоблаб борилади, якуний ҳисоб-китоб бўйича эса бу масалада ким «the best» эканлиги аниқланади.

Қандай смартфон бу?

Месси сўнгги йилларда Samsung смартфонлари тарғиботида фаол қатнашмоқда, шу сабабли, катта эҳтимол билан, у шу компания маҳсулотидан фойдаланади. Ҳар ҳолда, у смартфондан реклама мақсадида эмас, балки шахсий эҳтиёж юзасидан фойдаланишини тасдиқловчи бирорта сурат интернетдан топилмади. Бироқ, аргентиналикнинг Instagram’даги аккаунтидан келиб чиқиб хулоса қилсак, футболчининг смартфони бор ва унинг камераси анча-мунча яхши.

Месси ва Роналду: жаҳоннинг энг яхши икки футболчисидан қай бири технологиялардан фойдаланишда фаол?

Роналду ўзининг асосий смартфони iPhone эканлигини Instagram’да бир неча бор тасдиқлаган. Баъзан, баъзи суратларда унинг иккинчи, кўланкасидан Samsung қурилмаларига ўхшаш смартфони ҳам «кўриниб қолади». Айтганча, Samsung смартфонлари рекламасида португалиялик футболчи ҳам қатнашган — Жанубий Корея компанияси ҳам қайси футболчи зўрроқ экани борасида бир қарорга кела олмаган, шекилли.

Месси ва Роналду: жаҳоннинг энг яхши икки футболчисидан қай бири технологиялардан фойдаланишда фаол?

Баҳолар: Месси — 1 балл; Роналду — 1 балл.

Смарт-соатлар ва фитнес-трекерлар

Месси ва Роналду: жаҳоннинг энг яхши икки футболчисидан қай бири технологиялардан фойдаланишда фаол?

Бу масалада ҳар иккала футболчи ҳам классик соатларни маъқул кўради ва ҳеч қандай фитнес-трекерлардан фойдаланмайди. Шундай экан, тақиб юрса бўладиган электроникага қизиқиши йўқ бўлса-да, классикага содиқлиги учун уларнинг ҳар иккисига 1 баллдан бериш мумкин. Бу ҳолатни кечирса бўлади, чунки ҳақиқатан ҳам керакли ва фойдали смарт-соатлар ва фитнес-трекерларни ҳозирча ҳеч ким ўйлаб тополгани йўқ.

Месси ва Роналду: жаҳоннинг энг яхши икки футболчисидан қай бири технологиялардан фойдаланишда фаол?

Баҳолар: Месси — 1 балл (жами— 2); Роналду — 1 балл (2).

Ижтимоий тармоқлардаги фаоллик

Twitter

Месси Twitter’да умуман йўқ. Шу сабабли унга «ноль» баҳо. Ўрни келганда таъкидлаш жоиз, Twitter’да аргентиналик футболчининг ҳақиқийлиги тасдиқланмаган клон ва ишқибозлик аккаунтлари сон мингта. Бир нарса аниқ — Twitter’га ҳақиқий Месси жуда ҳам керак.

Месси ва Роналду: жаҳоннинг энг яхши икки футболчисидан қай бири технологиялардан фойдаланишда фаол?

Роналду эса Twitter’да бор ва жуда фаол — у қарийб 39 миллион ўқувчиси учун тез-тез твит ёзиб туради. У Twitter’да нафақат шахсий фикрлари билан ўртоқлашади, балки аккаунтдан маркетинг воситаси сифатида ҳам фойдаланади — Роналдунинг микроблогида мунтазам равишда, баъзан асабга тегадиган даражада рекламалар бериб борилади.

Баҳолар: Месси — 0 балл (жами— 2); Роналду — 1 балл (3).

«ВКонтакте»

Мессига бу ерда ҳам 0 қўйиш мумкин, Россияда мухлислари кўп бўлишига қарамай, у «ВКонтакте»да умуман йўқ. Роналду эса Россиянинг хос ижтимоий тармоғида ҳам фаол — бу ерда унинг гуруҳи ҳам, шахсий саҳифаси ҳам бор, ишқибозларининг саҳифалари ҳақида-ку, гапирмаса ҳам бўлади.

Месси ва Роналду: жаҳоннинг энг яхши икки футболчисидан қай бири технологиялардан фойдаланишда фаол?

Баҳолар: Месси — 0 баллов (жами — 2); Роналду — 1 балл (4).

Instagram

Месси ва Роналду: жаҳоннинг энг яхши икки футболчисидан қай бири технологиялардан фойдаланишда фаол?

Ҳар иккала спортчининг Instagram’да аккаунти бор, уларнинг ҳар иккиси фаол суратга тушади ҳам суратга олади. Мессининг обуначилари сони 29 миллион, Роналдуники эса 37 миллион. Футболчиларнинг фотосуратлари хилма-хил — шахсийлари ҳам, спортга оидлари ҳам, бошқачалари ҳам бор. Суратларни «варақлаш» жараёнида қисқа видеоларни ҳам топса бўлади.

Месси ва Роналду: жаҳоннинг энг яхши икки футболчисидан қай бири технологиялардан фойдаланишда фаол?

Баҳолар: Месси — 1 балл (жами — 3); Роналду — 1 балл (5).

Facebook

Месси Facebook’да нафақат бор, балки 81 миллион нафар фойдаланувчини ўзига жалб ҳам қилган. Аргентиналик футболчи тармоқдаги саҳифасида ҳаётидан олинган ҳақиқий лаҳзаларни кўрсатиб боради — машғулот ва учрашувлардан фотосуратлар, шахсий ва оилавий фотолавҳалар. Албатта, реклама ҳам бор, лекин бу Роналдунинг саҳифасидаги каби асабга тегар даражада эмас, кўпроқ фойдали.

Месси ва Роналду: жаҳоннинг энг яхши икки футболчисидан қай бири технологиялардан фойдаланишда фаол?

Роналдунинг Facebook’даги саҳифасини 107 миллион фойдаланувчи кузатиб боради. Бироқ, юқорида қайд этилганидек, асосан — реклама, реклама, реклама.

Месси ва Роналду: жаҳоннинг энг яхши икки футболчисидан қай бири технологиялардан фойдаланишда фаол?

Баҳолар: Месси — 1 балл (жами— 4); Роналду — 1 (6).

Аксессуарлар, планшетлар ва компьютерлар

Қулоқчинлар

Месси жамоатчилик олдида қўшиқ эшитмайди, шу сабабли у қандай қулоқчинлардан фойдаланиши ҳақида бир нарса дейиш қийин. Уни ҳатто аксарият футболчилар севадиган Beats қулоқчинлари билан ҳам кўрмайсиз.

Месси ва Роналду: жаҳоннинг энг яхши икки футболчисидан қай бири технологиялардан фойдаланишда фаол?

Роналду эса Monster қулоқчинларидан фойдаланиб, қўшиқ эшитаётгани тасвирланган фотосуратларини мунтазам равишда эълон қилади. Катта эҳтимол билан, бу ҳам навбатдаги реклама шартномаси талабларидан бири бўлса керак.

Шундай экан, бу раундда ҳар иккала футболчини ҳам баллсиз қолдирамиз, чунки вазиятга муносиб баҳо бериш учун мос шароит йўқ.

Планшетлар ва компьютерлар

Месси ва Роналду Apple компанияси планшетларидан фойдаланади. Ҳаммаси тўғри — энг яхши футболчиларда энг яхши планшетлар бўлиши керак.

Месси ва Роналду: жаҳоннинг энг яхши икки футболчисидан қай бири технологиялардан фойдаланишда фаол?

Компьютерлар борасида аниқ маълумот йўқ, лекин олифта Роналдунинг столида жуда урф бўлган 12 дюйм экранли Macbook турганини тахмин қилиш мумкин. Бу раундда нурсиз дуранг.

Месси ва Роналду: жаҳоннинг энг яхши икки футболчисидан қай бири технологиялардан фойдаланишда фаол?

Баҳолар: Месси — 1 балл (жами — 5); Роналду — 1 балл (7).

Хулоса ўрнида

Кўриниб турибдики, бу баҳсда Роналду 7:5 ҳисобида Мессини ортда қолдирди. Бироқ бунга асосий сабаб — аргентиналик футболчининг нисбатан камтаринлигидир. У ўз гаджет ва хоббиларини омма олдида кўз-кўз қилишга ўрганмаган, унинг рақобатчиси ҳақида эса бу фикрларни билдириб бўлмайди. Ишончингиз комил бўлсин, агар Месси 20 миллион долларга самолёт сотиб олса, буни деярли ҳеч ким билмай қолиши мумкин. Роналдунинг шундай харидини эса яқинда деярли ҳамма нашрлар ёритди.

Хулоса ўрнида—2

Месси ва Роналду: жаҳоннинг энг яхши икки футболчисидан қай бири технологиялардан фойдаланишда фаол?

Охир-оқибат, уларнинг қайси бири энг яхши футболчи, деган саволнинг жавобини ҳам математик йўл билан ҳисоблаб, топиш мумкин. Жаҳоннинг энг яхши футболчисига бериладиган Олтин тўп соврини Мессида 4 та ва, тахминларга кўра, 2015 йил якунига кўра бешинчисини ҳам олади, кейинги йиллар давомида яна қўлга киритиши ҳам мумкин.

Месси ва Роналду: жаҳоннинг энг яхши икки футболчисидан қай бири технологиялардан фойдаланишда фаол?

Роналдунинг ҳисобида эса бундай соврин атиги учта ва кейингисини қачон қўлга киритиши ҳақида аниқ фикр билдириш қийин.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru