Россиялик талаба “учар-чангюткич” яратди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Россиялик талаба “учар-чангюткич” яратди

Россиялик талаба “учар-чангюткич” яратди

Кубан давлат аграр университетининг механизация факультети талабаси Станислав Хрипков патент бюросига ариза билан мурожаат қилди. Унинг ихтироси одатдагича уй тозалаш тартибини ўзгартириши мумкин.

Чангюткич конструкцияси оддий бўлиб, квадрокоптерни эслатади. Унда конус найча, двигатель ва чангтўплагич бор. Шунингдек, аппарат кучли батареяга эга. Бу қурилма шифтдаги чангни ҳам тозалайди. Ҳозирча учар-чангюткич радиобошқарув орқали ишлайди, аммо ёш ихтирочи унга электрон мия ўрнатишни мўлжаллаяпти. Режа амалга ошса, аппарат уйда ўзи учиб юриб чангни тозалайди.

Агар бу чангюткич ялпи ишлаб чиқарилса, анъанавий робот-чангюткичлар бозори касод бўлиши мумкин, чунки улар зина ва пахмоқ гиламлар устида ишлай олмайди. Чамалашларга кўра, янги чангюткич 40-50 минг рубль туради. Ёш ихтирочи лойиҳани давом эттиришга ҳомий излаяпти.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru