Тошкентда LG G4 сериясидаги смартфонларни сотиб олиб, махсус акция иштирокчисига айланиш мумкин » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкентда LG G4 сериясидаги смартфонларни сотиб олиб, махсус акция иштирокчисига айланиш мумкин

Бугунги кунда смартфон шунчаки алоқа воситаси эмас. У ҳаётимизнинг бир қисмига айланиб улгурган. Қўлимизда шахсий хусусиятларимизни максимал даражада намоён қиладиган қурилмани тутишни исташимиз табиий ҳолдир. Шу билан бирга, телефон функционал ҳам бўлиши керак. LG G4 флагмани, шунингдек, G4 Stylus ва G4 Mini моделларини ўз ичига олувчи LG G4 премиум смартфонлар линейкаси ўзига хос дизайн ва энг замонавий техник хусусиятларни ўзида мужассамлаштирган.

Foto: LG

G4 флагманидаги 16 мегапикселли асосий камера сизга профессионал фотография дунёсини очса, 8 мегапикселли олд камера селфи сифати ва сюжет имкониятлари ҳақидаги тушунчангизни тубдан ўзгартиради. У, шунингдек, замонавий ва башанг кўриниш ва бироз қайрилган корпусга эга. Орқа панели эса қўлда ишланган чарм билан қопланган.

Foto: LG

G4 Stylus орқа панелидаги ранглар гаммаси ва ўзига бириктирилган стилус билан ажралиб туради. 5,7 дюймли экрани ва 13 мегапикселли асосий камераси билан смартфон кичик планшет ва ҳаваскорлик фотоаппарати ўрнини боса олади.

G4 Mini эса қайрилма шакли ҳамда металлика эффектига эга бўртма орқа панели орқали эътиборга моликдир. У 8 ядроли процессор, 8Гб ички хотира, 8 мегапикселли асосий ва 5 мегапикселли олд камерага эга.

Foto: LG

Тошкентда 24 октябрдан 30 ноябрга қадар «LG смартфонини сотиб ол ва Korzinka.uz супермаркетлари тармоғида харид қилиш учун сертификатни қўлга кирит» акцияси ўтказилмоқда. Унда G4, G4 Stylus, G4 Mini моделлари, шунингдек, LG Magna, Spirit ва Leon смартфонлари қатнашади. Акция «Флешка» савдо маркази ва Next савдо-кўнгилочар марказида ўтказилмоқда.

Акция ҳақида батафсил маълумотни www.LGblog.uz сайтида топиш мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида


Манба: Daryo.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru