Beeline call-маркази мутахассислари Telegram мессенжери орқали минглаб мурожаатларни қабул қилишмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Beeline call-маркази мутахассислари Telegram мессенжери орқали минглаб мурожаатларни қабул қилишмоқда

Beeline call-маркази мутахассислари Telegram  мессенжери орқали минглаб мурожаатларни қабул қилишмоқда

Beeline Теlegram мессенжери орқали абонентлар сўровларига тезкор жавоб бериш учун янги алоқа каналини ривожлантирмоқда. Бир ойлик фаолияти давомида call-маркази мутахассислари оммабоп мессенжер орқали абонентларнинг минглаб сўровларини қабул қилдилар. Мурожаатларнинг асосий мавзулари тўлов усуллари, мобил Интернет созламалари, хизматлар, USSD-кодлар ва тариф режалари ҳақида бўлди.

Эслатиб ўтамиз, абонентлар Beeline call-марказининг телефон рақамини +998901850055 ўз телефонларида сақлаб қолган ҳолда, оммабоп мессенжер орқали компанияга мурожаат этишлари мумкин. Абонентлар 0611 рақамига қўнғироқ қилган каби мутахассис ёрдамини оладилар. Хизматнинг иш вақти – ҳар куни соат 09:00дан 22:00гача. Компаниянинг сўнги янгиликларидан доими хабардор бўлиш учун эса абонентлар компаниянинг расмий Теlegram-каналига қуйидаги ҳавола бўйича https://telegram.me/BeelineUzbekistan обуна бўлишлари мумкин.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: Beeline

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru