UMS «Миллионлар яқин!» акцияси ғолибларини тақдирлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

UMS «Миллионлар яқин!» акцияси ғолибларини тақдирлади

UMS (Universal Mobile Systems) алоқа операторининг «Миллионлар яқин!» акцияси пул совринлари соҳиблари умумий қиймати 125 миллион сўмлик сертификатларга эга бўлди.

Foto: UMS

Акция ғолибларини тақдирлашга бағишланган тантанали маросим 27 ноябрь куни UMS Марказий офисида бўлиб ўтди. Унда 14 совриндор, уларнинг яқинлари ва дўстлари, оммавий ахборот воситалари ва UMS компанияси вакиллари иштирок этди.

Тадбирда UMS МЧЖ Маркетинг ва оператор бизнесини ривожлантириш департаменти директори Андрей Мамаев сўзга чиқди: «UMS оператори Ўзбекистон уяли алоқа бозорида фаолият олиб бораётганига бир неча кундан сўнг бир йил тўлади. Лекин бу муҳим воқеадан олдин биз салмоқли натижага — республика бўйича абонентларимиз сони бир миллионга етди. Бу аҳолининг ишонч кўрсаткичи демакдир. Компания мижозларига нафақат сифатли овозли алоқа, юқори тезликдаги Интернет ва кўплаб мобил хизматларни кўрсатишга интилади. Оператор учун абонентларни доимий тарзда қўллаб-қувватлаш, янги таклифлар, акциялар, сюрпризлар орқали уларнинг кутаётганларига жавоб бериш ҳам муҳимдир. «Миллионлар яқин!» акцияси бунга ёрқин мисол бўла олади. Уни ўтказишдан асосий мақсад – компания хизматларидан фаол фойдаланаётган абонентларни қўллаб-қувватлаш эди».

Foto: UMS

Акция бир ярим ой мобайнида — жорий йилнинг 10 сентябридан 31 октябригача бўлиб ўтди. Бир неча юз минг киши унинг иштирокчисига айланди. Умумий қиймати 125 миллион сўмлик совринлар 18 ноябрь куни «Ёшлар» телеканалининг жонли эфирида ўз соҳибларини топди.

Тақдирлаш маросимида UMS’нинг Маркетинг департаменти раҳбари Андрей Мамаев ғолибларга соврин сертификатларини топширди. Гулдурос қарсаклар, абонентлар ва уларнинг яқинларини қувончли табассумлари, улар томон қаратилган камералар объективлари тантананинг ажралмас қисмига айланди.

Foto: UMS

«Қалбимда омадга ишонгандим, лекин кўп минглаб иштирокчилар ичида ғолиблардан бирига айланишимни тасаввур ҳам қилмагандим, — дейди Хоразм вилоятидан Нодирбек Машарипов. — 5 миллион сўмни ютиб олганим ҳақидаги хабар уйда, яқинларим даврасида ўтирган вақтимда етиб келди. Барчамизнинг қувончимиз чексиз эди! Яқинда фарзандлик бўламан, шунинг учун ютиб олган сумманинг бир қисмини оиламизнинг янги аъзосига бағишлайман. Бундай имкониятни тақдим этгани учун UMS компаниясига ташаккур билдираман!».

«100 миллионни ютиб олганингни ҳис қилиш — таърифлаб бўлмайдиган ҳиссиёт, — деб, ўз таасуротлари билан ўртоқлашди Тошкент шаҳридан Асқар Нуритдинов. — Телеўйин бўлаётган пайтда ишда, қандолатчилик цехида эдим, шунинг учун ҳам жонли эфир пайтида мен билан қўнғироқ қилиб боғлана олишмади. Кейинги кунларда UMS вакиллари қўнғироқ қилганида умуман ишонмадим. Охир-оқибат, компанияга ўзим қўнғироқ қилиб, рақамим менга омад келтирганига амин бўлдим. Тақдирлаш маросимига ота-онам билан келдим. Ютуқ эвазига уларга янги автомашина совға қилишим мумкин. Орзуимни рўёбга чиқаргани учун UMSга раҳмат айтаман!».

Foto: UMS

UMS компанияси бу каби танлов ва акцияларни келажакда кўп ўтказади ва ҳар бир абонент уларда иштирок этиб, ғолиб бўлиш имкониятига эга бўлади. UMS компанияси танланган йўл — талабларга мос алоқа оператори бўлишни давом эттиради.

Реклама ҳуқуқи асосида. Хизматлар лицензияланган.


Манба: Daryo.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru