Google ўз қидирув ойнасида қўшиқлар матнини ҳам чиқаради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Google ўз қидирув ойнасида қўшиқлар матнини ҳам чиқаради

Google ўз қидирув ойнасида қўшиқлар матнини ҳам чиқаради

Эндиликда Google қидирув тизими қидирув ойнасида ашулалар матнини ҳам чиқаради, бунинг учун ҳаволаларга ўтишнинг ҳожати қолмайди, деб ахборот берди “Billboard” нашри.

Бугунги кунда ашулалар матнини чиқариш қидирув тизимининг фақатгина инглиз версиясида мумкин бўлади. Керакли ашуланинг матнини кўриш учун фойдаланувчи қидирув қаторига унинг номини ёки ундаги бирор сўзни киритса кифоя қилади, мисол учун, lyrics сўзи ёзилса, Skyfall lyrics ашуласининг матни чиқиб келади.

Ашулалар матнларининг изланиши Google тизимида фойдаланувчилар томонидан қиритиладиган сўровлар ичида 7-ўринда туради.

Манба: Kun.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru