Интернетда “WhatsApp”нинг янги функциялари тасвирлари пайдо бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Интернетда “WhatsApp”нинг янги функциялари тасвирлари пайдо бўлди

Интернетда “WhatsApp”нинг янги функциялари тасвирлари пайдо бўлди

“AndroidWorld.nl” сайти “Android” операцион тизими остида ишловчи “WhatsApp” дастурининг янги версияси тасвирларини чоп этди. Бир қатор тасвирлардан янги “WhatsApp”да овозли қўнғироқлар функцияси пайдо бўлишини кўриш мумкин.
Интернетда “WhatsApp”нинг янги функциялари тасвирлари пайдо бўлди

Ушбу тасвир муаллифларининг таъкидлашларича, улар бу дастурни “WhatsApp” сайтидан кўчириб олганлар ва бу дастур “Google Play” дастурлар дўконида сотиб олиш мумкин бўлган “WhatsApp” дастурнинг эскироқ версиясидир. Хабарларга кўра, овозли қўнғироқлар функцияси алоҳида ойнага чиқарилган, фойдаланувчи қўнғироқ давомида бўлиб ўтган суҳбатни у тугагандан сўнг эшитиб кўриш имконига эга бўлади.

“WhatsApp” овозли қўнғироқлар функцияси пайдо бўлиши ҳақида компаниянинг бош директори Ян Кум октябр ойида эълон қилган эди. Бироқ, Кум бу функция баъзи техник муаммолар туфайли, бироз кечикиб, 2015 йилнинг баҳор ойида жорий қилинишини билдирган.

Манба: Kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru