Япония коинот қурилмаси Ер ва Ойни 8 миллион километр узоқликдан туриб суратга олди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Япония коинот қурилмаси Ер ва Ойни 8 миллион километр узоқликдан туриб суратга олди

Япониянинг Procyon коинот аппарати 16 ноябрда олинган Ер ва Ой суратини узатди. Мазкур сурат 8 миллион километр масофадан туриб олинган. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.

Foto: JAXA

 

Фотосуратда сайёрамиз ва унинг йўлдошини дарров илғаб олиш қийин, бироқ уларнинг ўлчамидан келиб чиқиб, ораларидаги масофага баҳо бериш мумкин.

Procyon 2014 йил ўрталарида учирилган салкам 60 килограмм келадиган зонд бўлиб, асосан, астероидларни яқиндан туриб тадқиқ этиши кўзда тутилган.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru