2015 йилда Ўзбекистоннинг 90 фоиз аҳолиси рақамли телевидениедан фойдаланиш имконига эга бўлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

2015 йилда Ўзбекистоннинг 90 фоиз аҳолиси рақамли телевидениедан фойдаланиш имконига эга бўлади

2015 йилда Ўзбекистоннинг 90 фоиз аҳолиси рақамли телевидениедан фойдаланиш имконига эга бўлади

2015 йилда Ўзбекистоннинг 90 фоиз аҳолисини рақамли телевидение билан таъминлаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда “Uzbekistan Today” нашри хабар бермоқда.

2014 йил ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг 54 фоизи рақамли телевидение билан қамраб олинган. Ҳозирда Тошкент шаҳридан ташқари, Тошкент, Самарқанд, Хоразм, Бухоро, Андижон, Наманган, Фарғона, Қашқадарё вилоятлари ва Қорақалпоғистоннинг кўплаб туманларида рақамли телевидениени томоша қилиш мумкин.

2015-2017 йилларга мўлжалланган ва аҳолининг 90 фоизини рақамли телевидение билан қамраб олиш имконини берадиган рақамли телекўрсатувларга техник-технологик ўтиш бўйича давлат дастури эса 2 босқичда амалга оширилади.

Дастурнинг биринчи босқичи 2015-2016 йилларга, иккинчи босқичи эса 2016-2017 йилларга мўлжалланган бўлиб, биринчи босқич охиригача 84та узатгич ўрнатилади.

Манба: Kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru