Солиқдан қарздорлик ҳақида СМС орқали билиш мумкин бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Солиқдан қарздорлик ҳақида СМС орқали билиш мумкин бўлди

Солиқдан қарздорлик ҳақида СМС орқали билиш мумкин бўлди

Солиқ тўловчиларга қўшимча имкониятлар яратиш мақсадида Давлат солиқ қўмитаси томонидан давлат хизматларини босқичма-босқич интерактив форматига ўтказиш ва уларни Ягона интерактив давлат хизматлари порталига интеграциялаш чора-тадбирлар режаси тасдиқланган.

Унга асосан 2014 йил бошидан «Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш», «Ташқи иқтисодий фаолият олиб борувчи Ўзбекистон Республикаси юридик ва жисмоний шахсларининг резидентлиги (доимий жойи) ҳақида расмий тасдиқлаш», «Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналари билан жиҳозлаш учун тадбиркорлик субектларидан электрон ариза бериш» интерактив давлат хизматлари жорий этилди.

Шунингдек, солиқ тўловчилар учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида мобил алоқа орқали фойдаланадиган «Солиқ тўловчи жисмоний шахсларнинг солиқ қарздорликлари ҳақида СМС-ахборот бериш», «СТИР ҳақида СМС-ахборот бериш» каби яна икки турдаги интерактив хизматлар яратилган. Ушбу хизматларни тақдим этиш мақсадида 1077-сон қисқа рақам ижарага олинган ва республиканинг барча уяли алоқа операторлари билан ушбу рақам орқали СМС хизматларини солиқ тўловчиларга кўрсатиш бўйича битимлар тузилган. Ҳозирда ушбу қисқа рақамдан мобил алоқа орқали «Солиқ тўловчи жисмоний шахсларнинг солиқ қарздорликлари ҳақида СМС-ахборот бериш», «СТИР ҳақида СМС-ахборот бериш» интерактив хизматлар кўрсатилмоқда.

Солиқ қонунчилигига риоя этиш учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш, солиқ тўловчиларга ўз мажбуриятларини бажаришда ёрдам кўрсатиш, уларга ахборот-маслаҳат хизмат турларини кенгайтириш соҳасида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, «Норматив ҳужжатлар», «Солиқ органларининг расмий тушунтиришлари», «Солиқ низоларини кўриб чиқиш», «Кўп учрайдиган саволлар», «Жисмоний шахслар солиқлари бўйича маслаҳатчи», «Имтиёзлар маълумотномаси» ва «Ўз бизнесингни ярат» каби интерактив давлат хизматлари кўрсатилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитасининг матбуот хизмати маълум қилади.

манба: uz24.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru