Beeline ўз тармоғида Қуёш қувватини ишлатмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Beeline ўз тармоғида Қуёш қувватини ишлатмоқда

Beeline ўз тармоғида  Қуёш қувватини ишлатмоқда

Beeline мавжуд база станцияларининг тармоқлари узлуксиз электр энергияси билан таъминланиши ва электр қувватини тежаш мақсадида қуёш батареяларидан фойдаланиш бўйича йирик лойиҳанинг ишга туширилгани ҳақида хабар беради. Бугунги кунда юзлаб фаолият юритаётган ва яна ўнлаб 2015 йилнинг сўнгига қадар ёқилишини кутаётган тизимлар ҳақида сўз олиб борилмоқда.

“Қуёш қувватининг ишончлилиги, шовқинсизлиги ва авариясиз узоқ муддат ишлаши каби ҳаммага маълум афзалликлари билан бир қаторда унинг энг асосий фойдаси унинг ҳар ерда мавжудлигидир. Ўзбекистон ҳақида гапирадиган бўлсак, қуёш нури деярли ҳамма ерда бор, кўпинча айнан шу омил жуда муҳимдир, – белгилайди Unitel‘нинг техник директори Евгений Ключев. – Нима бўлганда ҳам, тармоқ – бу ҳар қандай мобил операторнинг энг асосий пойдеворидир, шунинг учун база станцияларнинг узлуксиз фаолият кўрсатиши – бу биз учун жуда муҳим, ва биз шу билан республика энергетикасини ривожлантириш ва модернизация қилишга ўз ҳиссамизни қўшган ҳолда ушбу йўналишга сармояларимизни кўпайтиришда давом этамиз”.

Белгилаб ўтиш жоиз, компания шунга ўхшаш ечимларни жорий қилишда катта тажрибага эга: масалан, 2013 йилда Beeline‘нинг юзлаб реклама қурилмалари қуёш энергияси ёрдамида ишлайдиган автоном тизимлар билан жиҳозланган эди, ҳозир эса биз илк бор асосий тармоқни резервли қувват билан таъминлаш бўйича илк бор жиддий қадам қўйдик.

Unitel‘нинг жамоатчилик билан алоқалар хизмати раҳбари Ораз Абдуразаков: “Ҳар бир мижозларга қулайликлар туғдирувчи бизнес каби бизнинг мақсадимиз – авария ҳолатларида ҳам узлуксиз равишда абонентларга сифатли хизматларни тақдим этиш – ҳар қандай ресурсларни резерв қилишнинг маноси айнан шунда. Бундан ташқари биз ижтимоий масъулиятга эга, ўз бизнесини очиқ-ойдинлик ва экологиклик негизида қурадиган компаниямиз. Шундай экан яшил энергетика ва элеcт қувватини тежаш ҳам стратегиямизнинг ажралмас қисми, ҳам бизнес олиб борилишининг фалсафасига киради”.

Бундан ташқари, бу лойиҳада Beeline фотоэлектр элементларни тақдим этувчи маҳаллий таъминотчидан қуёш панелларини ҳарид қилган ҳолда, мамлакат саноатини қўллаб-қувватламоқда. Бунинг сабаби йирик корпорациялар томонидан берилган катта миқдордаги буюртмалар ушбу ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантириб, уни ҳам кичик бизнес, ҳам аҳоли учун қулай ва арзон бўлишига имконият туғдиради.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: Beeline

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru