Тошкентда илк марта хакатон – дастурчилар марафони ўтказилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкентда илк марта хакатон – дастурчилар марафони ўтказилади

Тошкентда илк марта хакатон – дастурчилар марафони ўтказилади

3–4 январь кунлари Тошкент шаҳрида илк марта хакатон мусобақаси ўтказилади. Бу ҳақдаги хабар Facebook’даги UzHackathons гуруҳида пайдо бўлди, деб маълум қилди «Podrobno.uz».

Хакатон мавзуси мобил дастурларни ишлаб чиқиш, Arduino, Raspberry Pi микроназоратчилари, шунингдек Oculus Rift кўзойнаклари учун қўшимча дастурларни ишлаб чиқиш бўлиши кўзда тутилган.

Маълумот учун, хакатон (инглизча hackathon, hack (хакер) ва marathon − марафон сўзларидан олинган) − бу дастурий таъминот ишлаб чиқувчи турли соҳалар мутахассислари (дастурчилар, дизайнерлар, менежерлар) қайсидир муаммо устида бир-бирини хабардор қилган ҳолда ишлайдиган тадбир. Одатда бир кундан бир ҳафтагача давом этадиган хакатонлар ҳозирда хакерлик эмас, балки дастурлаш марафони ҳисобланади.

Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru