“GM Uzbekistan” 53,2 минг автомобилини “ЭРА-ГЛОНАСС” тизими билан таъминлайди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

“GM Uzbekistan” 53,2 минг автомобилини “ЭРА-ГЛОНАСС” тизими билан таъминлайди

“GM Uzbekistan” 53,2 минг автомобилини “ЭРА-ГЛОНАСС” тизими билан таъминлайди

2015 йил 1 январидан бошлаб Россия бозорига импорт қилинадиган автомобилларга “ЭРА-ГЛОНАСС” тизимининг навигацион чиплари ўрнатилиши белгилаб қўйилди. “Узавтосаноат” Акциядорлик жамиятининг матбуот хизматига асосланиб, “Podrobno.uz” нашри хабар беришича, “GM Uzbekistan” заводида келгуси 3 йил давомида ишлаб чиқариладиган автомобилларнинг 53,2 мингтаси “ЭРА-ГЛОНАСС” тизими билан таъминланади. Компания бу лойиҳа учун 620 минг доллар миқдоридаги маблағни йўналтиради.

Маълумот учун, “ЭРА-ГЛОНАСС” Европа ва Америка автосаноатининг илғор тажрибалари асосида россияликлар томонидан яратилган тизим бўлиб, машина билан юз берган автоҳалокатлар ҳақида махсус қутқарув хизматларига тезкор ахборотлар жўнатади ҳамда “тез ёрдам” учун воқеа жойи ҳақида аниқ маълум қилиб, ҳайдовчи ва бошқа ҳодиса иштирокчиларининг ҳаёти сақлаб қолиниши имкониятларини оширишга хизмат қилади.

Манба: Kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru