Beeline‘нинг янгиланган сайти: энди девайсларни аввалдан захира қилиб қўйиш имкони мавжуд » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Beeline‘нинг янгиланган сайти: энди девайсларни аввалдан захира қилиб қўйиш имкони мавжуд

Beeline‘нинг янгиланган сайти:  энди девайсларни аввалдан захира қилиб қўйиш имкони мавжуд

Beeline www.beeline.uz сайтининг янгилангани ҳақида хабар беради. Мақсад – онлайн-хизмат кўрсатишни бутунлай такомиллаштириш, шунингдек, сервис, хизматлар ва қўллаб-қувватлашга мижозлар учун қулай ва оддий бўлган имкониятларни яратиш. Янгиланган сайтнинг асосий фарқи шундаки, эндиликда мижозлар сотувда мавжуд мосламалар билан танишиш, уларни бир бири билан солиштириш ва бевосита сайтнинг ўзида уларни захирага олиб қўйишлари мумкин.

“Бизнинг стратегик мақсадимиз – умумий wеb-майдонда абонентлар ўз масалаларини еча олишлари учун имкон яратиш. Бир манзилдан www.beeline.uz фойдаланган ҳолда, мижозлар бир ернинг ўзида барча керакли хизматларга эга бўладилар: хизматларимиз билан танишув, маслаҳатлар, хизматларни бошқариш ва бошқалар. Биз бу йўлнинг бошидамиз, келажакда эса сайтимизга ташриф буюрган абонентларимиз ижобий таассуротларга эга бўлишлари учун янада қулайроқ опцияларни жорий этиш ниятидамиз”, – воқеани шарҳлайди Unitel‘нинг тижорат директори Максим Ефремов.

Янгиланган сайт Beeline таклифларини қулай ва осон топиш имконини беради. Қидирув сервислари, ёрдам ва электрон қўллаб-қувватлаш биринчи ўринларга чиқарилган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: Beeline

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru