Beeline минимал абонент стажига эга бўлганларга ҳам $10 миқдоригача “Ишончли тўлов”ни тақдим этмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Beeline минимал абонент стажига эга бўлганларга ҳам $10 миқдоригача “Ишончли тўлов”ни тақдим этмоқда

Beeline минимал абонент стажига эга бўлганларга  ҳам $10 миқдоригача “Ишончли тўлов”ни тақдим этмоқда

Beeline Ишончли тўловнинг тақдим этилиши шартлари яхшиланганлиги ҳақида хабар беради. Энди аввалдан тўлов тизими абонентлари Beeline тармоғига қўшилган куннинг эртасидан бошлаб мазкур хизматдан фойдаланишлари мумкин. Хизмат ҳам уй тармоғида, ҳам роумингда амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, “Ишончли тўлов” – бу ўз вақтида ҳисобни тўлдириш имкони бўлмаганда ҳам алоқада қолишнинг яна бир йўли. “Ишончли тўлов” хизмати абонентларга қарзга мулоқот қилиш имконини беради. Beeline мижози сўровига биноан келгуси тўлов учун унга маблағ тақдим этилади, шундай қилиб абонент алоқадан фойдаланишни давом эттириши мумкин.

Хизматни ёқтириш учун ўз рақамингиздан *141# USSD-кодни териш лозим. Абоненентнинг алоқа хизматларига сўнги уч ой давомида сарфлаган ўртача маблағидан келиб чиққан ҳолда, ҳисоб $0,45 дан $10 гача тўлдирилади.

“Ишончли тўлов” уч кунга тақдим этилади, ундан сўнг маблағ автоматик тарзда ҳисобдан ечилиб олинади. Хизмат Status Gold/Status Gold Online, Status Platinum/Status Platinum Online вa Status Platinum 4G тариф режаси абонентларига тақдим этилмайди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: Beeline

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru