Beeline Lotte Сity Tashkent Palace билан биргаликда “Оила доирасида Янги йил тушлиги” номли танлов бошладилар » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Beeline Lotte Сity Tashkent Palace билан биргаликда “Оила доирасида Янги йил тушлиги” номли танлов бошладилар

Beeline Lotte Сity Tashkent Palace билан биргаликда “Оила доирасида Янги йил тушлиги” номли танлов бошладилар

Beeline Lotte Сity Tashkent Palace билан биргаликда Facebook‘даги Beeline Uzbekistan саҳифасида “Оила доирасида Янги йил тушлиги” номли танловни бошладилар. Танлов 18 декабрдан 25 декабр кунига қадар давом этади. Ғолиб Lotte Сity Tashkent Palace меҳмонхонасида бўлиб ўтадиган тадбирга 4 кишилик таклифномани қўлга киритади.

“Биз ҳамкоримиз Lotte Сity Tashkent Palace билан биргаликда шунга ўхшаш танловларни биринчи маротаба ўтказмаяпмиз, ва ушбу танловлар Facebook фойдаланувчиларида катта қизиқиш уйғотади, – воқеани шарҳлайди Unitel‘нинг матбуот котиби Эльвира Сеттарова. – Янги йилда барча чин истаклар рўёбга чиқади, шунинг учун барчага ўз омадларига ишониб танловимизда иштирок этишларини тилаб қоламиз”.

Танловда иштирок этиш учун Beeline Uzbekistan саҳифасига аъзо бўлиш (Like босиш), танлов ҳақидаги янгиликга Like қўйиш, ўз саҳифасида share тугмаси орқали чоп қилиш ва пост остида шаҳарни Янги йил билан табриклаб шарҳ қолдириш лозим. Ҳар бир иштирокчи фақат бир дона шарҳ қолдириши мумкин.

Ғолиб оммабоп random.org сайтида тасодифий рақамлар генератори ёрдамида аниқланади. Натижаларнинг скриншоти https://www.facebook.com/beeline.uz саҳифасида 25 декабр жума куни чоп этилади.

Тафсилотлар: https://www.facebook.com/beeline.uz ва https://www.facebook.com/LotteCityHotelTashkent саҳифаларида.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: Beeline

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru