“Samsung” янги аудиотизим ишлаб чиқаришини эълон қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

“Samsung” янги аудиотизим ишлаб чиқаришини эълон қилди

“Samsung” янги аудиотизим ишлаб чиқаришини эълон қилди

“Samsung” компанияси янги WAM7500/6500 тизимини ишлаб чиқариши ҳақида хабар берди, деб ёзади Kun.uz.

Бу тизим Лас-Вегасда 2015 йилда бўлиб ўтадиган “Consumer Electronics Show” кўргазмасида намойиш этилади.

Бу аудиотизим АҚШнинг Калифорния штатида жойлашган Валенсия шаҳридаги “Samsung” лабораториясида яратилган бўлиб, икки хил кщринишда, стационар ва мобиль кўринишларида ишлаб чиқарилади. Иккала модель ҳам чўзинчоқ шаклга эга бўлиб, панорамали овоз ҳосил қилишга имкон берадиган “Ring Radiator” тизими билан жиҳозланган.

Аввалроқ компания “CES 2015” кўргазмасида букилувчан дисплей ва компаниянинг букилган экранлари учун ишлаб чиқариладиган “Curved Soundbar” аудиотизими билан жиҳозланган “Series 7 AIO” компьютерини намойиш қилишини маълум қилган эди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru