Тармоқда янги Xiaomi Mi 5 флагманининг суратлари пайдо бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тармоқда янги Xiaomi Mi 5 флагманининг суратлари пайдо бўлди

Тармоқда янги Xiaomi Mi 5 флагманининг суратлари пайдо бўлди

Хитойлик ахборот манбалари янги Xiaomi Mi 5 флагман (олий тоифали) смартфонининг “жосуслик” суратларини эълон қилди. Ускуна ҳали расман тақдим этилмаган, бироқ у ҳақдаги ахборотлар Интернетда етарлича тарқалиб улгурди. Бу ҳақда Terabayt.uz хабар бермоқда.

Ахборот манбаларининг маълумотига кўра, 310 доллардан сотувга чиқарилиши кутилаётган Xiaomi Mi 5 Snapdragon 820 процессори, 5,2 дюйм диагонал ва 1920 х 1080 пиксел сиғимли экран, 4 ГБ оператив ҳамда 16 ГБ доимий хотира, шунингдек, 16 мегапикселли камера ва 3030 мАс ҳажмли батарея билан таъминланади. 389 долларлик модель эса 5,5 ёки 5,7 дюймли (quad HD ёки 2K) экран ҳамда 4 ГБ оператив, 64 ГБ доимий хотирага эга бўлади.

Хитойнинг Weibo ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларидан бири смартфоннинг олтин, оқ, пушти ва қора рангдаги тўрт хил кўринишдаги тасвирларини эълон қилди.
Тармоқда янги Xiaomi Mi 5 флагманининг суратлари пайдо бўлди

Тармоқда янги Xiaomi Mi 5 флагманининг суратлари пайдо бўлди

Суратларда бармоқ изи сканери жойлаштирилиши лозим бўлган ингичка “уй” (Home) тугмачаси яққол кўзга ташланади. ОАВда тарқалган маълумотларга Xiaomi Mi 5 нафақат ингичка, балки энг тезкор бармоқ изи сканерига эга бўлади. Дисплей эса 2.5D, смартфоннинг орқа томони эса бир оз эгилган 3D ойнаси билан қопланади.

Бундан ташқари, Интернетда муаллиф унда Xiaomi Mi 5 тасвирланган, дея тасдиқлаётган қисқа видеоролик ҳам пайдо бўлди. Видеодан кўриш мумкинки, смартфон бурчаклари рендерлар (компьютер графикаси тасвирлари)даги каби унчалик кучли қайрилмаган. Бироқ компания экран диагоналлари бир-биридан фарқ қилувчи икки смартфонни намойиш этишини ҳам инобатга олиш лозим.

Xiaomi Mi 5`нинг расмий тақдимоти 2016 йилнинг 21 январида бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: video

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru