2016 йилнинг энг яхши смартфонлари номи эълон қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

2016 йилнинг энг яхши смартфонлари номи эълон қилинди

2016 йилнинг энг яхши смартфонлари номи эълон қилинди

Мобиль технологиялар соҳасида обрўли нашриёт саналган PhoneArena iPhone 6s`ни 2015 йилнинг энг яхши смартфони деб эълон қилди. Мобиль электроника соҳасини йил давомида синчковлик билан кузатиб, текширувлардан ўтказиб борган манба якунда Apple флагман ускунасини ўз рейтингининг энг юқори поғонасига қўйди.

2015 йилнинг сентябрида тақдим этилган металл корпусли 4,7 ва 5,5 дюйм дисплейга эга iPhone 6s ва iPhone 6s Plus смартфонлари энг етакчи технологияларни қўллайди. Улар M9 ҳампроцессорли илғор Apple A9 процессори, босиш кучини аниқлай оладиган 3D Touch дисплейи, 4K форматда видео тасвирга оладиган 12 мегапикселли камера, иккинчи авлод Touch ID сканери, янада тезкор Qualcomm LTE-чипи билан таъминланган.

Рейтингнинг иккинчи поғонасидан Samsung Galaxy S6 ўрин эгаллади. Мазкур ускуна Android платформасидаги энг яхши смартфонлардан бири деб тан олинди. Журналистлар фикрича, Жанубий Корея смартфони ўз дизайни, юқори самарадорлиги ва аъло сифатли камераси билан мақтана олади. Сифатли тайёрланган ва техник жиҳатдан ҳам замон талабларига мос.

“Катта смартфонлар” синфида эса Samsung Galaxy Note 5 ва Nexus 6P планшетофонлари энг яхши деб тан олинди. Энг ихчам смартфон сифатида сифатли эса камера, бармоқ изи сканери, тиниқ экрани билан ажралиб турувчи iPhone 5s тилга олинди, деб ёзмоқда Terabayt.uz нашри.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru