Samsung илк биопроцессорнинг оммавий равишда ишлаб чиқарилишини эълон қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Samsung илк биопроцессорнинг оммавий равишда ишлаб чиқарилишини эълон қилди

Samsung илк биопроцессорнинг оммавий равишда ишлаб чиқарилишини эълон қилди

Янги йил арафасида Samsung тақиб юрилувчи электроника учун биопроцессорларнинг ишлаб чиқарилишини эълон қилди. Чиплар инсоннинг жисмоний ҳолатини кузатиш учун мўлжалланган ақлли соатлар, фитнес-билакузуклар ва бошқа электроника учун махсус яратилган, деб хабар бермоқда Kun.uz сайти.

Бугунги кунда бундай қурилмаларнинг кўпчилиги унча такомиллашмаган ўлчаш тизимидан фойдаланади, шунинг учун унинг аниқлиги мукаммал эмас. Янги биопроцессор билан барчаси ўзгариши керак. Чип 5 та асосий кўрсаткич: ёғ қатлами, мушак вазни, пульс, тана ҳарорати ва стресс даражасини аниқ ўлчашга имкон беради.

Компания шу тариқа ўсиб бораётган тақиб юрилувчи ақлли электроника бозорида етакчиликни қўлга киритмоқчи. Ақлли соат ва билакузуклар кейинги йилда янада оммавийлашиши керак. Айнан фитнес-билакузуклар жорий йилда янги йилда совға қилинган энг оммабоп гаджет бўлди. Янги биопроцессор негизида яратиладиган қурилма 2016 йилнинг биринчи ярмида сотила бошланади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru