Samsung Display ва LG Display компаниялари iPhone учун OLED-экранлар етказиб беради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Samsung Display ва LG Display компаниялари iPhone учун OLED-экранлар етказиб беради

Samsung Display ва LG Display компаниялари iPhone учун OLED-экранлар етказиб беради

Жанубий Кореянинг Samsung Display ва LG Display компаниялари келажак авлод iPhone смартфонлари учун органик ёруғлик диоди асосидаги (OLED) экранларни етказиб беради. Бу ҳақда Reuters нашрига асосланиб Kun.uz хабар берди.

Маълумотларга кўра, компаниялар Apple билан якуний келишувни тузишга яқин турибди ва умумий ҳисобда OLED-маҳсулотларни ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш учун яқин 2-3 йилда 12,8 млрд доллар сарфламоқчи. Бунда АҚШ компанияси ўз ҳамкорларига қўшимча молиявий кўмак кўрсатиши мумкин.

Ҳозирда ўзининг бош Samsung Electronics компанияси ва хитойлик ишлаб чиқарувчиларга OLED-панеллар етказиб берувчи Samsung Display бундай экранларни ишлаб чиқариш учун LG Display’дан эҳтимол кўпроқ буюртма олади.

Шу тариқа ОАВларда iPhone’ларда OLED-дисплейлар қўлланиши ҳақидаги навбатдаги миш-мишлар пайдо бўлди. Ноябрда Nikkei газетаси Apple бундай панелларни 2018 йилдан татбиқ қилишини ёзган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru