Янги йил кечасида Beeline тармоғида 100 миллионга яқин қўнғироқлар амалга оширилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Янги йил кечасида Beeline тармоғида 100 миллионга яқин қўнғироқлар амалга оширилди

Янги йил кечасида Beeline тармоғида  100 миллионга яқин қўнғироқлар амалга оширилди

Beeline янги йил кечасидаги тармоқ фаолияти натижалари ҳақида хабар беради. 2015 йилнинг 31 декабр соат 20:00дан 2016 йилнинг 1 январ соат 04:00гача Beeline тармоғида 100 миллионга яқин қўнғироқлар амалга оширилди.

Воқеани шарҳлар экан, Unitel‘нинг техник директори Евгений Ключев шундай деди: “Янги йилда тармоқнинг юқори даражадаги юкланишига кўрилган тайёргарликар аъло натижа берди: янги йил кечаси штат тизимда, жиддий носозликларсиз ўтди. Beeline абонентлари ўз яқинларини ҳам овозли хизматлар, ҳам мобил Интернет орқали байрам билан табриклай олганларидан мамнунмиз. Трафик ўсишининг юқори даражаси беш юз фоиздан ошганига қарамай, тармоқнинг асосий сифат характеристикалари умумий талабларга жавоб берган ҳолда сақланиб қолди”.

Теглар: Beeline

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru