Таниқли хакер iOS 9.3 beta ҳимоясини бузиб кирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Таниқли хакер iOS 9.3 beta ҳимоясини бузиб кирди

Таниқли хакер iOS 9.3 beta ҳимоясини бузиб кирди

Таниқли италиялик хакер Лука Тодеско яқиндагина тақдим этилган iOS 9.3 beta`ни жейлбрек қилиш учун бир неча соат сарфлади холос. У хавфсизлик тўсиғи бузилган смартфонни видеотасвирга олиб, интернетга жойлаштирди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

Лука Тодеско Apple компанияси билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келади. У компанияга ўзи аниқлаган камчиликлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиб боради. Apple ҳам бир неча марта хакерга iOS`даги хатоликлар тўғрисида маълум қилгани учун расман миннатдорчилик билдирган.

iOS 9.2.1 жейлбреки устида эса хакерларнинг икки жамоаси — TaiG ва Pangu иш олиб бормоқда. Уларнинг iOS 9.3 бета-намунасини бузишга ҳаракат қилишлари ҳам истисно этилмаяпти.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru