Beeline абонентлар тарафидан энг кўп берилган саволларнинг ТОП-5талигини тузди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Beeline абонентлар тарафидан энг кўп берилган саволларнинг ТОП-5талигини тузди

Beeline абонентлар тарафидан энг кўп берилган саволларнинг ТОП-5талигини тузди

Beeline абонентлар тарафидан берилган энг кўп саволлар рейтингизни тақдим этади.

Рейтингнинг биринчи поғонасидаги савол: “Бошқа рақамга ҳатолик билан юборган маблағимни қандай қилиб қайтаришим мумкин?” Жавоб: бундай вазиятда компания офисига чек билан ташриф буюриб ариза ёзиш лозим.

Иккинчи ўриндаги савол: “Дўст ва танишларимдан уларнинг балансларига менинг балансимдан маблағ ўтказиш ҳақидаги SMS келганда нима қилишим керак бўлади?” Жавоб: абонент шунга “Хисобимни тўлдир” сўровларни қабул қилишни тақиқлаб қўйиши мумкин, бунинг учун *143*0# кодини териш лозим. Хизматни қайта ёқиш учун *143*1# кодини териш лозим.

Рейтингнинг учинчи ўринида қуйидаги савол: “Менга сирли рақамдан қўнғироқ қилишди. Қандай қилиб рақамни билиш мумкин?” Жавоб: қўнғироқлар детализатсиясидан фойдаланиш учун “Шахсий кабинет” хизматидан фойдаланиш, ёки Beeline офисига пасспорт билан ташриф буюриш лозим. “АнтиАОН” хизмати ёқилган бошқа алоқа оператори рақамларидан амалга оширилган қўнгироқлар рақамини аниқлашни компания кафолатламайди”.

Тўтринчи ўриндаги савол: ““Роумингда бўла туриб хизматларни ёқиш ва ўчириш мумкинми?” Роумингда аввалдан тўлов тизими абонентлари SMS ёки USSD-сўровлар ёрдамида хизматларни бошқаришлари мумкин.

Ва ниҳоят, бешинчи савол: “Мен телефонимни йўқотиб қўйдим ва рақамимни блоклаб қўймоқчиман. Кейинчалик янги SIM-картани эски рақам билан ёқтириш имкони борми?” Жавоб: ҳа, абонент $0,5 тўлаб, эски рақами ва тариф режасини сақалб қолган ҳолда янги SIM-карта олиши мумкин.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: Beeline

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru