Beeline: Уйдан чиқмасдан SIM-картани алмаштириш энди Ўзбекистонда ҳам мавжуд » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Beeline: Уйдан чиқмасдан SIM-картани алмаштириш энди Ўзбекистонда ҳам мавжуд

Beeline: Уйдан чиқмасдан SIM-картани алмаштириш энди Ўзбекистонда ҳам мавжуд

Beeline “Захирадаги SIM-карта” хизмати ҳақида хабар беради. Компания офисларида янги сервисни ёқтириб, абонентлар SIM-картани масофадан – уйдан ёки офисдан чиқмасдан, шунчаки телефон ёҳуд чат орқали компания операторларига мурожаат қилган ҳолда алмаштиришлари мумкин.

SIM-картани алмаштириш учун Beeline‘нинг мижозларга хизмат кўрсатиш хизматига 0611, 0777 рақамларидан бирига қўнғироқ қилган ҳолда ёки “Онлайн-маслаҳатчи” http://0611.beeline.uz чати орқали захирадаги SIM-картанинг серия рақамининг охирги 11 та рақамини айтиш лозим.

“Захирадаги SIM-карта” хизматини Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида жойлашган Beeline‘нинг хусусий офисларида ёқтириш мумкин. Хизматни ёқтириш нархи – $1. Заҳирадаги SIM-картанинг амал қилиш муддати – 3 йил.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: Beeline

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru