Ўзбекистонда тўлиқ металл корпусли Samsung Galaxy A5 смартфони 1,5 миллион сўмдан сотила бошланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонда тўлиқ металл корпусли Samsung Galaxy A5 смартфони 1,5 миллион сўмдан сотила бошланди

Ўзбекистонда тўлиқ металл корпусли Samsung Galaxy A5 смартфони 1,5 миллион сўмдан сотила бошланди

Samsung компанияси ёшлар учун мўлжалланган янги Galaxy A5 смартфонини Ўзбекистонда сотувга чиқарди. Бу ҳақда «Mobinfo.uz»га асосланиб «Daryo» нашри хабар бермоқда.

Galaxy A5 смартфони 6,7 миллиметр қалинликда бўлиб, тўлиқ металл корпусга эга. 5 мегапикселли олд камера селфи суратлар олиш учун мўлжалланган. Galaxy A5 ва смартфони Android 4.4 KitKat операцион тизимида ишлайди. Қурилма LTE технологиясини қўллаб-қувватлайди.

Galaxy A5 смартфонида 5 дюйм 720×1280 пикселли Super AMOLED дисплей, 1,2 ГГц частотага эга тўрт ядроли процессор, 2 Гб тезкор ва 16 Гб ички хотира (+MicroSD), 13 мегапикселли орқа камера, 2300 мА·соат қувватга эга батарея ўрнатилган.

Ушбу смартфонни «Флешка» савдо марказидан 1,5 миллион сўмга сотиб олиш мумкин.

Фото: Samsung / daryo

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru