Ўзбек гуруҳлари иштирок этадиган Eurasia Mobile Challenge танловининг Москвадаги финали YouTube‘да кўрсатилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбек гуруҳлари иштирок этадиган Eurasia Mobile Challenge танловининг Москвадаги финали YouTube‘да кўрсатилади

Ўзбек гуруҳлари иштирок этадиган Eurasia Mobile Challenge танловининг Москвадаги финали YouTube‘да кўрсатилади

Beeline Eurasia Mobile Challenge (“Eвраосиё мобил кубоги”) ҳалқаро инновациялар танловининг ҳудудий босқичи бошлангани ҳақида хабар беради. 28 январ куни турнир тўғридан-тўғри қуйидаги ҳавола орқали намойиш этилади http://www.youtube.com/watch?v=qAzROHuwDdA

Эслатиб ўтамиз, дастурда иштирок этиш учун рўйҳатдан ўтган 57 ёш Ўзбекистонлик тадбиркорлар гуруҳидан миллий ҳакамлар, Россия пойтахтида бўлиб ўтадиган ҳудудий финалда иштирок этиш учун уч совриндор гуруҳни танлаб олган эди. Бу қуйидаги қуруҳлар: rank.uz, stolik ва “Идеальные услуги”.

Make Your Mark (“Ўз изингни қолдир”) номли VimpelCom‘нинг глобал лойиҳаси доирасида ўтказилаётган Eurasia Mobile Challenge сентябр ойида ишга туширилган эди. Танлов ҳамкори – Huawei Technologies Co, Ltd.

Танлов доирасида ёш тадбиркорлар олдида мобил соҳасидаги ечимни яратиш ва уни ҳакамларга қуйидаги йўналишларда тақдим этиш каби масала турар эди: “Ўйин-кулгу ва маданият”, “Экология”, “Ижтимоий соҳа”, ёки “Бошқа”. Инновационлиги, маҳаллий аҳоли учун муҳимлиги, миқёслиги, шунингдек республика ва ҳалқаро инвесторлар учун бизнес-моделнинг ўзига ҳослиги.

Кейинги босқич ғолиблари 2016 йилнинг 22-26 феврал кунлари Барселонада бўлиб ўтадиган Ҳалқаро мобил алоқа конгресси доирасида Евраосиёни тақдим этадилар.

Танлов ҳақидаги сўнги хабарлардан ҳабардор бўлиш учун қуйидаги сайтни кузатинг www.eurasiamobilechallenge.com.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: Beeline

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru