Хитойликлар ер остидан қазилган йўл орқали юзлаб iPhone’ларни ўғирлаб кетди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Хитойликлар ер остидан қазилган йўл орқали юзлаб iPhone’ларни ўғирлаб кетди

Хитойликлар ер остидан қазилган йўл орқали юзлаб iPhone’ларни ўғирлаб кетди

Пекин полицияси iPhone 6 партиясини ўғирлаганликда гумон қилиб, уч кишини қўлга олди, бу ҳақда Mail.ru'га асосланиб Daryo.uz хабар бермоқда.

Жиноят декабрь ўрталарида амалга оширилган. Шериклар икки кун давомида бир неча ўн метр узунликдаги ва бир ярим метр диаметрли туннел қазиб, у орқали смартфонлар сақланадиган омборхонага ўтган ва умумий қиймати 1,4 миллион юанга тенг 260 та iPhone’ни олиб кетган.

Полиция маълумотларига кўра, ўғрилардан бири омборхона тегишли бўлган транспорт компаниясида ишлаган ва бино режасини билган.

Хитойликлар ўғирланган смартфонларни сотиб, пулини қимматбаҳо машиналар, тилла тақинчоқлар ва қимор ўйинларига сарфлаган. Полиция ўғриларни гаджетлар серияли рақамларини таъқиб қилиш орқали топди.

Фото: AP / Daryo

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru