2014 йилнинг энг яхши смартфонлари эълон қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

2014 йилнинг энг яхши смартфонлари эълон қилинди

2014 йилнинг энг яхши смартфонлари эълон қилинди

Таниқли Consumer Reports журнали 2014 йилнинг энг яхши смартфонлари ҳақидаги мақолани чоп этди, деб ёзмоқда Daryo нашри. Фойдаланувчилар фикрига кўра, Apple, LG, Motorola, Sony ва Samsung компанияларининг моделлари энг яхши аппаратлар деб тан олинган.

Consumer Reports журнали Американинг обрўли мустақил нашрларидан бўлиб, ўзининг холисона шарҳлари ва фойдаланувчиларнинг фикрлари ва тест натижаларига асосланган истеъмол маҳсулотларининг қиёсий таҳлил ва таърифлари билан ном чиқарган. Журнал тестдан ўтадиган намуналарни ишлаб чиқарувчилардан олмайди, тестдан ўтган барча маҳсулотлар ходимлар томонидан чакана дўконлардан харид қилинган. Бу эса пора бериш, кимнингдир томонига ўтиш ёки янглиш фикрлаш имкониятини йўққа чиқаради. Қуйида 2014 йилнинг энг яхши смартфонлари деб тан олинган бешлик тақдим этилади:

LG G3

LG G3 5,5-дюймли QHD дисплейи билан ажралиб туради, дисплейнинг ечими 2560х1440 пикселдан иборат бўлиб, бир дюймга 530 дан ортиқ пиксель тўғри келади. Бу ушбу синфдаги смартфонлар ўртасида энг яхши кўрсаткичлардан. Ҳамма ҳам кундалик фойдаланишдаги ортиқча пикселларга эътибор беравермайди, аммо биз кўришимиз мумкин бўлганларнинг энг яхшиларидан бири бўлган виртуал клавиатуранинг устунлигини тан олмасликнинг иложи йўқ.

2014 йилнинг энг яхши смартфонлари эълон қилинди

Унинг баландлиги ва жойлашиши фойдаланувчининг хоҳишига кўра ўзгартирилади, сиз ҳаттоки қўшимча элементларга ўтиш учун уни икки қисмга ажратишингиз ҳам мумкин. Албатта, сиз, шунингдек LG нинг икки ойналик режими ва кўпфунксионалликнинг бошқа инструментларига ҳам эга бўласизки, натижада асосий экранга чиқмасдан туриб ҳам бир нечта иловалардан фойдаланиш имкониятига эга бўласиз.

Apple iPhone 6 Plus


Кўпчилик учун ушбу телефон ўлчами модель кўркамлигини бироз йўқотгандек туюлди, аммо бу арзимас камчилик юқори аниқликдаги 5,5-дюймли экраннинг аъло сифати билан ёпилиб кетади. Нозик дизайн ва iPhone’нинг аввалги моделларидаги каби силлиқ, четлари юмалоқ корпуси туфайли уни қўлда ушлаш жуда қулай.

2014 йилнинг энг яхши смартфонлари эълон қилинди

Барча iPhone’ларнинг энг заиф жойи ҳисобланган аккумулятор энди унгача бўлган моделларга нисбатан сўзлашиш вақтининг икки баравар ортиқлигини таъминлайди. Бармоқ изларини сканерлаш ҳақида ҳам шундай сўзларни айтишимиз мумкин. Энди сканер яна ҳам кучли бўлиб, шунчаки енгил бармоқ босиш орқали телефон экранини тез ва хавфсиз блокировкадан чиқариш ёки iTunes харидига ижозат бериш имконини беради. iPhone 6 ва 6 Plus’да бу тизим, шунингдек Apple орқали сақлаш регистрларидаги харидларни амалга оширишга рухсат бериши ҳам мумкин.

Motorola Droid Turbo

Motorola Droid Turbo энг яхши аккумуляторлардан бирига эга, у бир қувват олишда сўзлашиш режимининг 24 соатдан ортиқ бўлишини таъминлайди. Бундан ташқари, деярли ўчган аккумулятор ўз қувватланиш қурилмаси ва кабели билан 30 дақиқа давомида деярли 30% га тикланиши мумкин.

2014 йилнинг энг яхши смартфонлари эълон қилинди

Созлаш тизими Droid Turbo’ни шундай дастурлаш имконини берадики, бунда хабарлар ва бошқа эелементлар куннинг вақтига ва қайси манзилда эканлигига асосланади. Масалан, тун ярмидан сўнг бўлган муҳим қўнғироқларни акс эттириш ёки сиз мажлисда бўлсангиз, телефонни автоматик равишда товушсиз режимга ўтказиш ва ҳ-зо.

Sony Xperia Z3

5,2-дюймли экраннинг бебаҳо сифати ҳаттоки ўта ёруғликда ҳам тиниқ кўрсатиши билан тасдиғини топади. Аммо унинг энг зўр ҳақиқий сифатлари – камеранинг сувга чидамлилиги ва сермаҳсуллигидир. Ўтказилган тестлар Xperia Z3 сув остида 5 метргача чуқурликда 30 дақиқагача чидаб беришини ва айни пайтда, камера ёруғлик энг кам шароитда ҳам ажойиб фотосуратлар олишини исботлади.

2014 йилнинг энг яхши смартфонлари эълон қилинди

Ушбу телефон мустақил равишда илова ёки бошқа функцияларни ишга тушириши ёки ўчириши мумкин. Масалан, сиз қулоқчинларни уласангиз, мусиқий иловаларни ишга туширади ёки кечки 10 дан сўнг Bluetooth ни ва телефон чақирув сигналини ўчириб қўяди.

Samsung Galaxy S5

Galaxy S5 бир талай функцияларга эга. Масалан, телефонни блокировкадан чиқариш учун бармоқ изларини сканерлаш ёки асосий камерадаги светодиодли ёритгич ёнига қурилган юрак уриши ритмини аниқлайдиган монитор. Иккиланган экран режимига эга.

2014 йилнинг энг яхши смартфонлари эълон қилинди

Имо-ишоралар билан бошқариш функцияси, ва ҳаттоки, агар сиз бирор ҳалокатга йўлиқадиган бўлсангиз, автоматик тарзда ёрдамга чақирадиган «тревога тугмачаси» ҳам мавжуд.

Машҳур брендларнинг деярли барча замонавий смартфонлари фойдаланувчилар томонидан юқори баҳоланди. Фойдаланишдаги қулайлик, хабарларни теришдаги ва веб-сайтларни кўришдаги қулайлик, дисплей сифати – бу критерийлар фойдаланувчилар учун асосийлари эди.

Фото: phonearena.com / daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru