LG компанияси 21:9 ли эгри шаклли дисплейли компьютер намойиш этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

LG компанияси 21:9 ли эгри шаклли дисплейли компьютер намойиш этди

LG компанияси 21:9 ли эгри шаклли дисплейли компьютер намойиш этди

LG компанияси CES 2015 кўргазмасида жуда кенг, дисплейи томонлари нисбати 21:9 бўлган “ҳаммаси бирда” компьютерини намойиш этди, деб хабар бермоқда Kun.uz. Экран 29 дюймга эга, унинг кўрсатиш қобилияти 2560 x 1080 пикселни ташкил этади ҳамда IPS технологияси бўйича ишланган. Бироқ бу қурилманинг ҳали ҳамма хусусиятлари эмас: компьютернинг дисплейи ясси эмас, балки бироз эгри шаклга эга. Бу компьютер ўзида ҳамма электрон қисмлари ичида жойлашган мониторни акс эттиради.

Компьютер Intel Core i 5-авлод процессорлари i3, i5 ёки i7 негизида қурилган.
График адаптер сифатида NVIDIA GT840M дан фойдаланилган. Қурилма Windows 8.1 операцион тизимида ишлайди. HDMI, USB ва SD порти ва слотларига эга. Кўргазмада компьютер ўз рангига монанд рангдаи клавиатура ва сичқонча билан намойиш этилди. Ҳозирча бу модель қачон ва қандай нархда сотилиши номаълум. Ҳозирча компания унга ҳаттоки ном ҳам бермаган.

Фото: ferra.ru / kun.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru