Google Translate’да синхрон таржима функцияси пайдо бўлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Google Translate’да синхрон таржима функцияси пайдо бўлади

Google Translate’да синхрон таржима функцияси пайдо бўлади

Google ўзининг Android-қурилмалар учун мўлжалланган Google Translate дастурида синхрон таржима функциясини тақдим этишга тайёргарлик кўрмоқда, деб ёзади The New York Times'га асосланиб Daryo нашри. Янгиланма тез орада Google Play’да пайдо бўлиши кутилмоқда.

Дастур бир нечта тилдаги оғзаки нутқни таниб, таржимани ёзма шаклда бажаради. Бундай функция Google Translate’да аллақачон мавжуд, бироқ бу сафар таржима ҳеч қандай сусткашликларсиз амалга оширилиши кутилмоқда.

Ўтган йилнинг декабрида Microsoft Skype Транслатор учун шунга ўхшаш функцияни синов режимида тақдим этди. У овозли қўнғироқлар чоғида ҳозирча иккита — испан ва инглиз тилларида синхрон таржимани бажаради.

Фото: талкс.су / daryo

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru