Facebook ўз фойдаланувчилари ҳақида уларнинг яқинларидан кўпроқ маълумот билади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Facebook ўз фойдаланувчилари ҳақида уларнинг яқинларидан кўпроқ маълумот билади

Facebook ўз фойдаланувчилари ҳақида уларнинг яқинларидан кўпроқ маълумот билади

Кембриж ва Стэнфорд университетлари ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, Facebook ижтимоий тармоғи ўз фойдаланувчиларининг қизиқишлари ҳақида уларнинг яқинлари ёки дўстларидан кўпроқ маълумот билади, ,бу ҳақда “The Financial Times” нашрига асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

Тадқиқотда 17 минг ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари иштирок этганлар. Тажриба шундан иборат эдики, ижтимоий тармоқ маълум вақт давомида ўзининг фойдаланувчиларининг ҳаракатларини, шу жумладан, улар қандай саҳифаларга, видео ёки фотосуратларга қизиқиш билдиришларини кузатиб борган.

Сўнгра тадқиқотчилар фойдаланувчиларнинг яқинлари ва дўстларини фойдаланувчи шахсининг асосий сифатларини аниқлаш учун қаратилган, олдиндан тайёрлаб қўйилган психологик тест саволларига жавоб беришларини таклиф этган. Тажриба шуни кўрсатдики, компьютер дастури ушбу вазифани фойдаланувчиларнинг ака-укалари, опа-сингиллари, ота-оналари ва ҳаттоки турмуш ўртоқларидан кўра яхшироқ бажарган.

Шу тариқа, ижтимоий тармоқ фойдаланувчининг бор-йўғи 10 та “лайки” (қайси контентга қизиқиши) асосида унинг шахсига аниқ тавсиф бера олиши мумкинлиги аниқланган. Синовдан ўтаётган фойдаланувчининг оила аъзоларига эса буни аниқлаш учун 150 та “лайк”, эр-хотинлар учун эса умуман 300 та “лайк” керак бўлган. Тадқиқот Facebook бирор инсон интеллекти даражасининг аниқ кўрсаткичлари, унинг жинсий қизиқишлари ва сиёсий қарашларини аниқлай олишини кўрсатган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru