Xiaomi ўз смартфонларининг паст нархлари сабабини ошкор этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
20-01-2015 | 15:46 ZAMIN.UZ / Технология / 20 Январ 2015
2 532

Xiaomi ўз смартфонларининг паст нархлари сабабини ошкор этди

Xiaomi ўз смартфонларининг паст нархлари сабабини ошкор этди

Хитойнинг Xiaomi компанияси 2014 йилда жами 61 миллионта смартфон сотди, дея хабар бермоқда Mail.ru'га асосланиб Daryo нашри. Хьюго Барра аъло даражадаги техник хусусиятлар ва юқори сифатга эга ушбу смартфонларнинг нархини бундай паст даражада ушлаб туриш сирлари билан бўлишди.

Компаниянинг флагман смартфонлари 300 доллардан қиммат турмайди. Ўртача даражадаги қурилмалар учун меъёр ҳисобланган 500 долларлик чегарани эса илк марта дунёдаги энг кучли жиҳозланган девайслардан бири Xiaomi Mi Note Pro кесиб ўтди.

«Паст нархга гаджетларнинг кичик портфолиоси ва моделнинг анча давомий сотилиш цикли ҳисобидан эришилади, — деди Google собиқ топ-менежери Хьюго Барра TechCrunch’га берган интервьюсида. — Компания ўзининг эски қурилмалари ёки уларнинг бироз янгиланган модификацияларини ўша линейкада янада янгироқ моделларни чиқарганидан кейин ҳам сотишда давом этади».

«Биз ишлаб чиқарувчи билан вақт ўтган сари бутловчи қисмларни арзонлаштириш ҳақида келишувга эриша олганимиз учун нархларни пасайтирамиз, бу бизга биз истаганимиздан ҳам кўра кўпроқ фойда келтиради», — дея таъкидлади у.

Фото: androidauthority.com / daryo


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru