Beeline хизматларидан фойдаланиш учун фойдали телефонлар ва USSD-кодлар » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Beeline хизматларидан фойдаланиш учун фойдали телефонлар ва USSD-кодлар

Beeline хизматларидан фойдаланиш учун фойдали телефонлар ва USSD-кодлар

Beeline абонентлари учун маҳсус фойдали телефонлар ҳақида эслатиб ўтади, ушбу телефонларга қўнғироқ қилиб ёки сўров юборган ҳолда зарур бўлган маълумотларни оператив тарзда олиш мумкин.

Тариф режалари ва хизматлардан мустақил равишда фойдаланиш учун *111# ёки 0674 рақамига қўнғироқ қилиш лозим.

Сўров пайтида уланган хизматлар ҳақида маълумотни аниқлаш учун *110*09# териш зарур.

Ҳисоб ҳолатини Beeline абонентлари *102# USSD-сўрови орқали ёки 0697 қисқа рақамига қўнғироқ қилган тарзда билишлари мумкин.

Доллар курсини *110*00# USSD-сўрови орқали билиш мумкин.

Дақиқалар қолдиғини билиш учун *106# USSD-сўровини териш керак.

SMS қолдиғи ҳақидаги маълумотни *105# рақами бўйича, ҳамда мегабайт қолдиғи ҳақида *103# рақамига сўровни юборган ҳолда билиш мумкин.

Beeline Club аъзолари *107# USSD-сўров орқали дақиқалар ва SMS қолдиғи ҳақида маълумот олишлари мумкин, *117# сўровини юборган ҳолда эса бонус балансини текширишлари мумкин.

Жорий тариф режасининг параметрларини *110*05# рақами бўйича билиш мумкин.

Ўз рақамингизни тасдиқлаш учун *148# USSD-сўровини териш керак бўлади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: Beeline

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru