WhatsApp Chrome браузерлари ва Android, Windows, Blackberry смартфонлари учун веб-клиентни ишга туширди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

WhatsApp Chrome браузерлари ва Android, Windows, Blackberry смартфонлари учун веб-клиентни ишга туширди

WhatsApp мессенжерининг Chrome браузерлари ҳамда Android, Windows, Blackberry смартфонлари учун мўлжалланган веб-версияси ишга туширилди, дея хабар бермоқда «Siliconrus.com».

WhatsApp веб-клиентидан фойдаланиш учун Android, Windows ёки Blackberry’даги мессенжернинг сўнгги версияси ёрдамида web.whatsapp.com саҳифасига қўйилган QR-кодни сканерлаб олиш зарур. Шу билан бирга, сервис ишлаши учун телефон доимий равишда тармоққа уланган бўлиши керак.

Apple платформаси чеклангани туфайли, веб-клиентни iOS фойдаланувчилари ишлата олмайди.

Telegram асосчиси Павел Дуров WhatsApp’даги янгиланишни ўз Twitter’ида шарҳлар экан, сервис ҳали-ҳамон 2012 йилда юрганини таъкидлади.

Манба: www.Daryo.uz


Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru