Google раҳбари интернетнинг «ўлими»ни башорат қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Google раҳбари интернетнинг «ўлими»ни башорат қилди

Google раҳбари интернетнинг «ўлими»ни башорат қилди

Google компанияси раҳбари Эрик Шмидт Швейцариянинг Давос шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон иқтисодий форумидаги баҳс-мунозаралардан бирида интернетнинг саноқли кунлари қолганини айтди. Бу ҳақда «Газета.ru»га асосланиб «Daryo» нашри хабар бермоқда.

«Интернет йўқолиб кетади. IP-манзиллар ҳамда сиз алоқа қиладиган қурилмалар, датчиклар ва бошқа буюмлар шунчалик кўпайиб кетадики, буни пайқамай ҳам қўясиз», — дея жавоб қилди Эрик Шмидт глобал тармоқ келажаги ҳақида берилган саволга жавобан.

Унинг қўшимча қилишича, айни пайтда мобил дастурлар инфратузилмаси қандай кўринишга эга бўлишини башорат қилиш қийин, чунки смартфонлар қудратини кучайтирувчи, моҳиятан суперкомпьютер бўлган бозорнинг янги иштирокчилари сафи олға сурилмоқда.

Фото: Getty Images / Daryo

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru