UMS «Good’Ok» хизматини ишга туширди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

UMS «Good’Ok» хизматини ишга туширди

UMS «Good’Ok» хизматини ишга туширди

UMS (Universal Mobile Systems) уяли алоқа оператори ўз абонентларини янги таклиф ва хизматлар билан ҳурсанд қилишни давом этмоқда. Шу кунларда компания янги «Good’Ok» кўнгилочар хизмати – оддий кутиш гудокларини мусиқа ва хазилларга алмаштириш имкониятини тақдим этмоқда.

«Good’Ok» хизмати абонентларга ўзлигини намоён қилиш, мусиқий дид ва танловини кўрсатиш, шунингдек, қўнғироқ қилаётган инсонга бироз яхши кайфият тақдим этиш учун қулайдир. Хизматдан фойдаланишда уяли алоқа воситасининг функционал имкониятини аҳамияти йўқ – «Good’Ok» нафақат смартфонларда, балки фичефонларда (оддий уяли телефонларда) ишлайди.

«Good’Ok» хизматини ёкиш учун бир нечта услублардан фойдаланиш мумкин. 0550 рақамидаги бепул овозли портал ёрдамида интерактив тарзда тароналарни эшитиш, танлаш ва белгилаш мумкин. Янада кенг имкониятлардан www.goodok.ums.uz порталида фойдаланиш мумкин. Қизиқтирган қўшиқлар тоифасини танлаган ёки қидирув тугмасидан фойдаланган холда нафақат тароналарни эшитиш ва уларни рақамга белгилаш, балки шахсий кабинетда тароналарнинг ижро этилиш шартларини созлаш мумкин. Тез орада портал имкониятлари янада кенгаяди, мисол учун, маълум контакт ёки контаклар гуруҳи учун алоҳида қўшиқни белгилаш, қўшиқларнинг ижро этилиш тартибини ўрнатиш, дўстларга қўшиқларни совға қилиш ёки ўзининг чиқувчи қўнғироқларига белгилаш каби функциялар киритилади.

Хозирги кунда фойдаланувчилар эътиборига 500дан зиёд хит қўшиқлар ва хазиллар тақдим этилган. Уларнинг сони доимий тарзда кўпайиб бормоқда, ва яқин келажакда «Good’Ok» хизмати базаси 10 мингдан зиёд аудиотреклардан ташкил топади. Ҳар бир абонент ўзининг фонотекасига 50тагача қўшиқ қўшиши мумкин.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: UMS

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru