Тошкентда Xiaomi Mi 4 смартфони 900 минг сўмдан сотувга чиқди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкентда Xiaomi Mi 4 смартфони 900 минг сўмдан сотувга чиқди

Тошкентда Xiaomi Mi 4 смартфони 900 минг сўмдан сотувга чиқди

Ўзбекистонда Xiaomi компаниясининг Мi 4 смартфони сотила бошлади, дея хабар бермоқда «Mobinfo.uz». Қурилма арзон бўлса-да, жуда яхши техник хусусиятларга эгалиги билан ажралиб туради.

Xiaomi Mi 4 5 дюйм 1920×1080 пикселли IPS-экран, тўрт ядроли Qualcomm Snapdragon 801 процессори, 3 Гб тезкор ва 16 Гб ички хотирага эга. Бундан ташқари, у 13 мегапикселли асосий ва 8 мегапикселли олд камера билан жиҳозланган.

Смартфон янгиланган MIUI V6 қобиқли Android 4.4 операцион тизимида ишлайди. Батареяси сиғими 3080 мА/с га тенг.

Пойтахтдаги «Флешка» савдо мажмуасида Xiaomi Mi4’ни 900 минг сўмга харид қилиш мумкин.

Манба: www.daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Ўқишни тавсия қиламиз
Рейтинг@Mail.ru