Samsung компанияси робот, дрон ва виртуаль реаллик системаларини яратиш билан шуғулланмоқчи » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Samsung компанияси робот, дрон ва виртуаль реаллик системаларини яратиш билан шуғулланмоқчи

Samsung компанияси робот, дрон ва виртуаль реаллик системаларини яратиш билан шуғулланмоқчи

Samsung компанияси ИТ-бозоридаги истиқболли йўналишларга алоқадор тадқиқот ва ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи махсус гуруҳ тузгани ҳақида маълум қилди.

Янги гуруҳга Samsung мобиль бизнезининг раҳбари Шин Йонг-Кюн бошчилик қилади. Гуруҳ инновацион бизнес-лойиҳалар билан шуғулланади. Уларнинг орасига виртуаль реаллик системаси, автомат учув қурилмалари, 3D-принтерлар, роботлар ва автопилотли автомобиллар киради.

Гуруҳнинг яратилишига асосий сабаблардан бири сўнгги вақтларда компания смартфонларига бўлган талабнинг камайиши бўлди. Бундан ташқари, электроника бозорида ҳам компаниянинг ишлари ҳавас қиларли даража эмас.

Манба: www.kun.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru