eBay интернет-аукционида MacBook сотиб олган британияликка ноутбукнинг суратини жўнатишди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

eBay интернет-аукционида MacBook сотиб олган британияликка ноутбукнинг суратини жўнатишди

eBay интернет-аукционида MacBook сотиб олган британияликка ноутбукнинг суратини жўнатишди

Буюк Биртаниянинг Девом графлигида яшовчи 38 ёшли Пол Баррингтон eBay интернет-аукционида Apple MacBook ноутбукини сотиб олиб, якунда гаджетнинг расмини қабул қилиб олди, деб хабар бермоқда «Российская газета».

Буюк Британияда нархи 1500 фунт турадиган MacBook учун Баррингтон онлайн кимошди савдосида ютиб, 300 фунт тўлади. Бир неча кунда кейин енгил қутини қабул қилган Пол шубҳаланиб қолди, уни очгач эса ноутбук суратининг оқ-қора нусхасини кўрди.

Баррингтоннинг сўзларига кўра, у ноутбук сотиб олиш учун ўзининг сўнгги сёрфинг доскасини сотган ва MacBook ёрдамида ўзининг мустақил диджейлик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган. eBay вакиллари жабрланувчининг шикоятига жавобан унга пулини қайтариш учун барча чораларни кўришини маълум қилган.

Манба: www.daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru