Google роботининг йўрғалаётгани акс этган видео интернетда оммалашиб кетди (видео) » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Google роботининг йўрғалаётгани акс этган видео интернетда оммалашиб кетди (видео)

Google роботининг йўрғалаётгани акс этган видео интернетда оммалашиб кетди (видео)

Boston Dynamics мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган Spot исмли робот акс этган янги ролик YouTube’да бир кеча-кундузда ярим миллиондан зиёд марта томоша қилинди, деб ёзади «Российская газета». 2013 йилдан буён ушбу компания Google таркибига киради.

Spot ҳаракатланиш учун тўртта оёққа эга бўлиб, кўплаб электрли ва гидравлик узатмалардан иборат. Доимий равишда айланиб турувчи сенсорли бош маконда мўлжал олишга ёрдам беради. Spot’нинг оғирлиги деярли 72 килограммни ташкил этади, ҳажми йирик итники билан тенг. Тахмин қилинишича, робот инсон учун хавфли бўлган жойларга юк етказишда ишлатилиши мумкин.



Манба: www.daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru