Ўзбекистонлик Stolik Global Mobile Challenge жаҳон биринчилигида иштирок этмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонлик Stolik Global Mobile Challenge жаҳон биринчилигида иштирок этмоқда

Ўзбекистонлик Stolik Global Mobile Challenge жаҳон биринчилигида иштирок этмоқда

Beeline 2016 йилнинг 22-26 феврал кунлари Барселонада Ҳалқаро мобил алоқа конгресси доирасида бўлиб ўтадиган Global Mobile Challenge жаҳон биринчилиги бошлангани ҳақида хабар беради. Мазкур танловнинг иштирокчиларидан бири – Ўзбекистонлик “Столик” стартап гуруҳи, ушби гуруҳ Москва шаҳрида бўлиб ўтган Eurasia Mobile Challenge ҳудудий финалининг ғолиблар учталигига кирган.

Global Mobile Challenge, мобил иловалар сегментида энг йирик ва нуфузли танлов ҳисобланиб, бу йили барча қитъадаги минглаб рақиблари билан курашиб, Барселонага йўл олган 19 жамоани йиғди. Бу йили GMC доирасида Жазоир, Дания, Миср, Қозоғистон, Қатар, Кения, Колумбия, Қувайт, Қирғизистон, Мексика, Нигерия, Голландия, Палестин, Сингапур, Ўзбекистон, Филиппин, Франция, ЖАР ва Япония мамлакатлари вакиллари иштирок этишади.

Эслатиб ўтамиз, Eurasia Mobile Challenge (“Евраосиё Мобил Кубоги”) 2015 йилнинг сентябр ойида бошланиб, Make Your Mark (“Ўз изингни қолдир”) номли VimpelCom‘нинг глобал лойиҳаси доирасида ўтказилмоқда. Танлов Евраосиёда рақамли стартап-экотизимнинг фаол ривожланишига кўмаклашиш, шунингдек янги мобил ечимларни яратиш ва жорий этиш учун технологик қуроллар билан таъминлашга қаратилган.

Теглар: Beeline

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru