Samsung ўзбекистонлик фойдаланувчиларни SMS-спамлардан огоҳлантирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Samsung ўзбекистонлик фойдаланувчиларни SMS-спамлардан огоҳлантирди

Samsung ўзбекистонлик фойдаланувчиларни SMS-спамлардан огоҳлантирди

Samsung компанияси ўзбекистонлик фойдаланувчиларни шу кунларда SMS-хабар кўринишидаги спамлар жўнатилаётганидан огоҳлантирди. Бу ҳақда Facebook’даги Samsung Mobile Uzbekistan саҳифасига асосланиб «Uz24.uz» хабар берди.

«Ҳурамтли харидор! Сиз Samsung компанияси маҳсулотини сотиб олдингиз. Биз сизнинг танловингизни қадрлаймиз! Android операцион тизимидаги телефон сизнинг ҳаётингизни яхшилайди. Маҳсулотимизни харид қилиб, сиз Samsung компаниясининг бонус маҳсулоти Galaxy Tab S (10,5 дюймли) планшетни қўлга киритдингиз. Смартфонингизнинг коди N/E 679904314560G. Samsung компаниясининг ўзингизга қулай бўлимида кодингизни кўрсатиб ўз совғангизни олиб кетишингиз мумкин», − дейилади тарқатилаётган спамда.

Samsung компанияси бундай хабарларнинг тўғри эмаслигини расман эълон қилиб, фойдаланувчиларни бунга эътибор бермасликка чақирди.

Манба: www.daryo.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru