Хитойнинг Gionee компанияси яна дунёдаги энг ингичка смартфонни чиқармоқчи » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Хитойнинг Gionee компанияси яна дунёдаги энг ингичка смартфонни чиқармоқчи

Хитойнинг Gionee компанияси яна дунёдаги энг ингичка смартфонни чиқармоқчи

Хитойнинг Gionee компанияси ўтган ҳафтада Mobile World Congress анжуманида янги қурилмасини тақдим этиб, энг ингичка смартфон бўйича етакчиликни яна ўзига қайтариб олмоқчилигини маълум қилди. Бу ҳақда «Mail.ru» хабар бермоқда.

Хитойнинг Weibo ижтимоий тармоғида тарқалган энг сўнгги маълумотларга кўра, Gionee тахминан 4,6 мм қалинликдаги смартфонни намойиш этади. У 2 Гб тезкор хотирага эга бўлиши ва Android 5.0 Lollipop операцион тизимида ишлаши айтилмоқда.

Энг ингичка смартфон мусобақасини Gionee’нинг ўзи бошлаган ва Elife S5.1 (5,1 мм) смартфонини чиқарган эди. Бироқ бирин-кетин бошқа компаниялар қурилмалари — OPPO R5 (4,85 мм), Vivo X5 Max (4,75 мм) ва Coolpad Ivvi K1 Mini (4,7 мм) уни биринчиликдан четлатган эди.

Манба: www.daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru