Facebook аккаунтни мерос қолдириш имконини яратди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Facebook аккаунтни мерос қолдириш имконини яратди

Facebook аккаунтни мерос қолдириш имконини яратди

Facebook ижтимоий тармоғи ўз аккаунтини мерос қилиб қолдириш имконини яратди. Ҳозирда бу имконият АҚШдаги фойдаланувчилар учун мавжуд.

Ижтимоий тармоқдан фойдаланаётган одам ўз дўстлари сафидан бир кишини танлаши мумкин. Танланган одам аккаунт эгаси вафот этгудек бўлса, саҳифани ўчириб ташлаша ёки фойдаланувчи суратларини ўзгартириши мумкин бўлади.

Аввалроқ ижтимоий тармоқ вафот этган фойдаланувчининг саҳифаси учун махсус режим яратган эди. Унга кўра, фойдалувчининг вафоти ҳақида унинг дўстлари хабар юбориши мумкин ва Facebook бу маълумотни тасдиқлагач, саҳифа эгаси дўстлашишни таклиф қилаётганлар сафида ва бошқа сервислар чиқмас эди.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru