Алишер Усмоновнинг шериги Apple ва Facebook акциялари нега сотиб юборилганини маълум қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Алишер Усмоновнинг шериги Apple ва Facebook акциялари нега сотиб юборилганини маълум қилди

Алишер Усмоновнинг шериги Apple ва Facebook акциялари нега сотиб юборилганини маълум қилди

2014 йил баҳорида миллиардер Алишер Усмонов АҚШнинг Apple ва Facebook компанияларининг ўзидаги акцияларини сотиб юбориб, Хитойнинг ахборот технологиялар соҳасидаги компанияларга пул тика бошлаган эди. USM Advisors раҳбари Иван Стрешинский бундай қарор қабул қилиниши сабабларини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Hi-tech.Mail.ru».

«Биз Америка бозорига ишонамиз. Бироқ агар акцияларни яхши нархга олган бўлсак ва фойда ҳам кўрилган бўлса, алданиб қолмасдан уларни сотиш лозим. Apple биз учун бошидан узоқ муддатли инвестиция эмас эди, биз акцияларни тезда сотишни мўлжаллагандик. Facebook эса узоқ муддатли эди. Биз ушбу бизнесга 8−10 миллиард доллар капиталлаштириш бўлган даврда кирдик, 100 миллиард долларга яқинлашганда эса сотдик», − деди Стрешинский.

Унинг сўзларига кўра, акцияларни сотишга сиёсат сабаб бўлгани ҳақидаги хабарлар ахмоқона гап. Бир компанияга қўйилган сармоядан 10 баравар фойда олингач, бундан 10−15 марта кўп фойда келтирадиган компания чиқиб турганда ишлаб бўлинган компаниядаги улушни сотиш мақсадга мувофиқ бўлишини таъкидлади. Айнан шу сабабдан ва бозордаги вазиятдан келиб чиқиб Хитойнинг Alibaba ва Xiaomi компанияларига сармоя киритилган. Стрешинский Xiaomi Apple’дан ўзиб кетишига ишонишини маълум қилган.

Манба: www.daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru