Хакерлар гуруҳи 30 давлатдаги 100 дан ортиқ банкдан 1 миллиард доллар ўғирлагани аниқланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Хакерлар гуруҳи 30 давлатдаги 100 дан ортиқ банкдан 1 миллиард доллар ўғирлагани аниқланди

Хакерлар гуруҳи 30 давлатдаги 100 дан ортиқ банкдан 1 миллиард доллар ўғирлагани аниқланди

«Касперсий лабораторияси» 30 мамлакатдага 100 дан ортиқ банклар ва бошқа молиявий муассасаларни қамраб олган йирик хакерлик ҳужумини аниқлади, деб хабар бермоқда Meduza.

Қайд этилишича, банклардан камида 300 миллион доллар ечиб олинган, бироқ аслида зарар бундан 3 баравардан ҳам кўп, яъни 1 миллиард доллардан ортиқ бўлиши мумкин. Ушбу хакерлик ҳужуми тарихдаги энг йирик банк ўмаришлардан бири бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

«Касперский лабораторияси» хакерлик ҳужуми ҳақидаги маълумотларни Оқ уй ва Федерал қидирув бюросига юборган. Хакерлар тармоғи бутун дунё бўйлаб − Росиядан тортиб Европа Иттифоқи, Япония ва АҚШдаги банкларнинг компьютерларига ҳужум уюштирган. Ҳар бир банкдан 10 миллион доллардан кўп бўлмаган пул олинган, бироқ баъзи молиявий ташкилотларга бир неча марта ҳужум уюштирилган. Банк ҳисобларидан пул ўмариш икки йил давом этган.

«Касперсий лабораторияси» банклар билан келишуви борлиги туфайли ҳужумдан азият чеккан банклар рўйхатини эълон қилишдан бош тортган. Ҳозирча бирорта банк ўзига ҳужум уюштирилганини тан олмаган.

Манба: www.daryo.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru