Beeline “Донор куни” акциясини ўтказди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Beeline “Донор куни” акциясини ўтказди

Beeline “Донор куни” акциясини ўтказди

Beeline “Донор куни” акциясини ўтказди. Бир кун ичида компания ходимлари ўнлаб қон ва унинг таркибий қисмлари дозаларини топширдилар. Топширилган қон махсус лабораторияларда 9 турли анализ туридан ўтади ва барча қоидаларга жавоб берганлари кейинчалик фойдаланиш учун касалхоналар, туғруқхоналар ва клиникаларга бериб юборилади. Тадбир Республика Қон қуйиш Маркази билан биргаликда ташкил этилди.

Ҳалқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти статистикасига кўра, дунёдаги ҳар учинчи инсон ҳаётида бир маротаба бўлса ҳам донор қонига муҳтож бўлади. Мамлакатнинг хавфсиз қонга бўлган асосий эҳтиёжларини қондириш учун камида 1% аҳоли қон топширишининг ўзи кифоя.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: Beeline

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru